18 Сентябр 2020 йил 454

Ижтимоий тармоқларда “Сирдарёда СЭОМ ходими йўл ҳаракати қоидаларини бузганлиги учун ЙПХ ходими томонидан жаримага тортилди (СЭОМ ходими жараёнларни тасвирга олди)” деб номланган видеолавҳа юзасидан

Видео лавҳа ўрганилганда, мазкур ҳолат жорий йилнинг 13 сентябр куни Сирдарё вилояти Мирзобод тумани худудида содир бўлганлиги аниқланган.

Ушбу фуқаро ходим билан ўзаро мулоқотни тасвирга олган ва ижтимоий тармоқда тарқатган.

Айни вақтда мазкур ҳолат юзасидан Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ томонидан хизмат текшируви ўтказилмоқда. Текширув хулосаси бўйича қўшимча маълумот берилади.

Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ Ахборот хизмати

Text to speech