9 Феврал 2021 йил 559

Ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамага сабаб бўлаётган мақола юзасидан расмий муносабат.

Ижтимоий тармоқларда “Айни дамда Жиззах вилояти, Пахтакор туманида номаълум шахслар томонидан “самосуд” қилинмоқда” номли хабар юзасидан олиб борилган суруштирув ишлари давомида, воқеа Сирдарё вилояти, Сардоба туманининг Жиззах вилояти билан чегарадош худудида содир бўлганлиги аниқланди. Сирдарё вилояти ИИБ масъул ходимлари томонидан олиб борилган суруштирув ишлари натижасида фуқаро В.Ж яқин қариндошлари Д.И ва унинг фарзандлари Д.Т, Д.С, Д.Э лар билан ўртасида томорқа ер майдонига талашиб, уларнинг ўртасида жанжал келиб чиқган.

Ушбу ҳолат юзасидан ҳозирда Сардоба туман ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати.

Text to speech