Ижтимоий тармоқларда "ИИБ ходимининг фуқарога нисбатан куч ишлатаётганлиги айтилмоқда" сарлавҳаси остида тарқалган видео тасвир юзасидан расмий маълумотнома
Аввал хабар берганимиздек, ижтимоий тармоқларда "ИИБ ходимининг фуқарога нисбатан куч ишлатаётганлиги айтилмоқда" сарлавҳаси остида тарқалган видео тасвир юзасидан Сирдарё вилояти ИИБ масъул ходимлари томонидан текширув ишлари олиб борилди. Мазкур видео тасвирдаги ҳолат 2018 йилнинг 26 октябрь куни Сайхунобод туманида содир бўлганлиги, ҳолат юзасидан ўша вақтнинг ўзида хизмат текшируви ўтказилиб, тўпланган ҳужжатлар бўйича қонуний қарор қабул қилиниши учун прокуратура органларига юборилганлиги, прокуратура органлари томонидан терговга қадар текширув ва тергов харакатлари олиб борилиб, тўпланган ҳужжатлар бўйича жиноят ишини қўзғатишдан рад этилган.
Шу ўринда, фуқаролар ва блогерлардан ваколатли идоралар томонидан тасдиқланмаган турли асоссиз хабарларга таянмасликларини, келган хар қандай маълумот ёки мурожаатларни текшириб кўриш учун ваколатли органлар билан алоқа ўрнатиш имкониятингиз борлигини эслатиб ўтамиз.
Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати