25 Январ 2021 йил 431

Ижтимоий тармоқларда "ГАИ ходими ноқонуний радар қўйиб беркиниб ўтирибди" сарлавхаси остида тарқалган видео лавха юзасидан расмий муносабат

Кунлик дислокация асосида "AUTOCON" махсус тезликни ўлчайдиган ускунаси Мирзаобод тумани худудидан ўтувчи М-34 автомобиль йўлининг 106 кмга ўрнатилган.

М-34 йўлининг 105 кмга ўрнатилган 5.22 йўл белгиси (аҳоли пункитининг бошланиши) асоси оқ рангда аҳоли пункитининг номланиши қора рангда ёзилган бундай белгилар юқори тезликни соатига 70 км билан чегаралайди.

Худди шу кмда 5.43 (Радар) йўлларда автомобиль хайдовчилари белгиланган тезликка риоя этиши радарлар ёрдамида (айнан устунларга осиладиган радарлар эмас) назорат қилинаётганлигини билдирувчи йўл белгиси хам ўрнатилган.

Ҳурматли хайдовчилар аҳоли яшаш пунктларида 5.22 ҳамда 5.43 йўл белгилари таъсир доирасида радар қўйилган ёки қўйилмаганлигидан қатъий назар соатига 70 км тезликдан оширмаган холда харакатланиш белгиланган унутманг.

Бизнинг мақсадимиз сизни жаримага тортиш эмас, балки ҳаракат қоидаларига амал қилишингизни таъминлашдир. Йўл харакат қоидаларига риоя қилинг!

Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ Ахборот хизмати

Text to speech