21 Ноябр 2020 йил 325

Ижтимоий тармоқда "Уч муштумзўр 26 ёшли йигитни ваҳшийларча калтаклаб қочиб кетди. Жарбланувчи кома ҳолатида” сарлавҳаси остида тарқалган видеолавҳа юзасидан муносабат.

Жорий йилнинг 20 ноябрь куни ижтимоий тармоқда " Уч муштумзўр 26 ёшли йигитни ваҳшийларча калтаклаб қочиб кетди. Жарбланувчи кома ҳолатида” сарлавхаси остида видеолавҳа тарқалган.

Ушбу ҳолат юзасидан ўрганилганида, 2020 йил 30 октябрь куни соат тахминан 22:10 ларда Оқолтин тумани, Ахиллик МФЙ, Туркистон кўчасида яшовчи фуқаро Ғ.М Оқолтин тумани, Ахиллик маҳалласининг марказида жойлашган сартарошхона олдида танишлари Ж.И, З.Р ва Д.Х лар билан ўзаро келишмовчилик оқибатида жанжаллашиб қолишган ва Ж.И, Д.Х ва З.Р лар фуқаро М.Ғ нинг турли жойларига қўл ва оёқлари билан уриб, тан жароҳати етказган.

Натижада, М.Ғ олган тан жароҳатлари билан Сирдарё вилоят шифохонасининг жонлантириш бўлимига ётқизилган.

Судга оид тиббий экспертизасининг 05.11.2020 йилдаги хулосасига кўра, М.Ғ га “Ҳаёт учун хавфли бўлган оғир шикаст” тан жароҳати етказилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат бўйича Оқолтин туман ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан жорий йилнинг 05 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 104-моддаси 2-қисми “к” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech