29 Июн 2020 йил
732
Ижтимоий ҳимояга мухтож бўлган оилалар холидан хабар олинди
Халқимизда "Савоб ишни ҳар ким ҳар куни қилиш керак" деган ибора бор. Куни кеча Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ раҳбарияти ҳамда ходимлари томонидан ўтганлар руҳи покига Қуръон тиловат қилиниб, қурбонлиқ қилинди.
Шундан сўнг, Республикамиз ҳудудида эълон қилинган Пандемия сабаб Мирзаобод туманидаги 10 нафар ижтимоий ҳимояга мухтож бўлиб қолган оилалар холидан ҳабар олиниб, уларга биринчи навбатда керак бўлган озиқ овқат маҳсулотлари тарқатилди.