16 Декабр 2021 йил 346

Сирдарё туманида „Соғлом ва баркамол оила“ шоири остида тадбир ўтказилди

14 декабрь куни Сирдарё туманидаги Сирдарё академик лицейида „Соғлом ва баркамол оила“ шиори остида 3 сектор ҳудудида яшовчи 10 та оилалар иштирокида китобхонлик ҳамда спорт йўналишлари бўйича Ички ишлар вазири кубогининг туман босқичи бўлиб ўтди.

Тадбирни туман Ички ишлар бошқармаси бошлиғи, 3-сектор раҳбари Ойбек Абдуллаев кириш сўзи билан очиб берди. Тадбир икки босқичда ташкил этилиб, китобхонлик йўналишида 5та оила, спорт йўналишида 5та оила ўзаро куч синашишди.

Дастлаб оилалар китобхонлик бўйича билимларини синовдан ўтказишди. Қизиқарли савол-жавоб йўналишида Ботировлар оиласи билимдон оила эканлигини кўрсатишди. Тадбирнинг иккинчи қисми спорт ўйинлари билан давом этди. Унда Алиевлар оиласи жисмонан кучли эканлиги сезилиб турди ҳамда 1 ўринни эгаллаб вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритди.

Text to speech