5 Октябр 2020 йил 285

Ҳимоя ордери яна бир тазйиқга учраган Сардобалик аёлга берилди.

Сардоба тумани ИИБ ХПБ ХҚМБ катта инспектори Л.Пулатова хамда Қуйитош махалласи профлактика инспектори О.Шойзоқов билан биргаликда Наврўз МФЙ, Дўстлик кўчасида яшовчи фуқаро Д.Х нинг аризасига мувофиқ иккинчи турмуши бўлган шаръий никохдан ўтган турмуш ўртоғи Э.Ў маст ҳолда спиртли ичимлик ичиб келиб Д.Х га тазйиқ ўтказиб зўравонлик ишлатганлиги аниқланди. Фуқаро Э.Ў бу ҳолат қайта такрорланмаслиги оиласи бузилмаслиги қайтиб турмуш ўртоғига қўл кўтармаслигини айтиб ўтди. Оила муқаддас даргох турмуш ўртоғига яхши муносабатда бўлиши, қайта бу ҳолатга тушмаслиги келгусида жамиятга зид турмуш тарзи юритмаслиги хақида огоҳлантирилди. Сардоба тумани ИИБ томонидан фуқаро Д.Х ва унинг турмуш ўртоғига 1 ой муддатга "Ҳимоя ордери" берилди.

Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech