4 Март 2021 йил 308

Қилинган ҳар бир мурожаат эътиборсиз қолмайди.

Бугунгу кунда 3 сектор масъуллари томонидан фуқароларнинг ҳар қандай мурожаатлари эътиборсиз қолдирилмай, унда тилга олинган муаммо ва камчиликларга ўз вақтида ечим топилмоқда.

Хусусан, Гулистон тумани 3-сектор мутасаддилари уйма-уй юриб, ҳалқнинг дардини тингламоқда. Ўтказилаётган “сайёр қабул”ларда кўплаб фуқароларимизнинг масалалари ижобий ҳал этиляпти.
Жумладан, жорий йилнинг 3 март куни “Мустақиллик” маҳалла фуқаролар йиғинида сайёр қабул ўтказиб, ҳудудда истиқомат қилувчи фуқаролардан фуқаролар томонидан ичимлик суви қувурларини тамирлаш, маҳалла кўчаларидан ўтган оқова сув зовурларини тозалаш каби масалалар юзасидан мурожаат қилишди. Ушбу мурожаатлар юзасидан тегишли ташкилотлар билан муаммоларни жойида ечиш чоралари кўрилди. Хусусан, ичимлик сув қувурлари тамирланиб,  маҳалла кўчаларидан ўтган оқова сув зовурлари тозаланди.

Бир сўз билан айтадиган бўлсак, бугун вилоят 3-секторлар фаолиятида мурожаатлар билан ишлаш самарадорлигининг оширилиши ва бу йўналишга алоҳида эътибор қаратилиши натижасида кўплаб фуқароларнинг муаммолари бартараф этилиб, юқори иш самарадорлигига эришилмоқда.

 

 

Text to speech