15 Сентябр 2021 йил 681

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видео мурожаат юзасидан расмий муносабат

Ижтимоий тармоқларда “Сардоба тошқинидан жабр кўрган оила вакиласи Феруза Хакимовани президентга мурожаати!» сарлавҳаси остида тарқалган видеолавҳа юзасидан Сирдарё вилояти ИИБ масъул ходимлари томонидан олиб борилган суриштирув ишлари давомида, видеолавҳадаги мурожаатлар тегишли тартибда ўрганилди.

Аниқланишича: 2020 йил 1 май Сардоба сув тошқинда фуқаро Хакимова Ферузанинг яшаш хонадонининг подвал қисмига сув кирган яшаш хонадонига зарар етмаган. Сирдарё вилояти қурилиши соҳаси мутахассислари томонидан хонадонга яроқли деб хулоса берилган. У истиқомат қилаётган кўп қаватли уйларда таъмирлаш ишлари олиб борилиб, ушбу фуқаронинг яшаш хонадонинг пол қисмларини алмаштирилиб ички қисмлари тўлиқ қайта таъмирланган. Фуқаро ишсизлиги сабабли туман Бандликка кўмаклашув маркази ва Маҳалла фуқаролар йиғини томонидан унинг бандлигини таъминлаш мақсадида турли хил ишлар таклиф этилганда, ўз хоҳишига кўра ишлашдан бош тортиб келган. 

Шунингдек унинг отаси истиқомат қиладиган Оқолтин тумани Аҳиллик маҳалласи Мирзачўл кўчаси 4/1-сонли турар жой биноси тузилган ишчи гуруҳ мутахассислари томонидан виртуал техник кўрикдан ўтказиш натижалари асосида бинонинг умумий ҳолати қониқарли даражада эканлиги аниқланиб, техник хулоса берилган.

Жорий йилнинг 31 март куни фуқаро Ф.Хакимова Тошкент шаҳрида жойлашган Ҳукумат идораларидан унинг муаммоларини ўрганиш тушунтириш ишлари олиб бориш мақсадида Тошкент шаҳридан Оқолтин тумани ИИБ маъмурий биносига олиб келиниб, ишчи гуруҳ томонидан унинг муаммолари (фуқаролар билан сўров ўтказиш хонасида) тегишли тартибда ўрганилиб, келтирган важлари бўйича тушунтириш ишлари берилган. Юқоридаги ҳолатда ИИБ ходимлари томонидан фуқаро Ф.Хакимовага нисбатан ноқонуний хатти-ҳаракатлар содир этилганлиги юзасидан Сирдарё вилояти ИИБ томонидан хизмат текшируви тайинланиб, хизмат текшируви хулосасига кўра келтирилган важлар ўз тасдиғини топмаган. Шунингдек мазкур ҳолат Оқолтин тумани прокуратураси томонидан тегишли тартибда ўрганиб чиқилган.

Бундан ташқари Ф.Хакимова билан ўтказилган тушунтириш ишлари олиб борилгандан кейин Оқолтин туман ИИБ маъмурий биносига мурожаат қилиб келган Оқолтин тумани, Янги давр МФЙда яшовчи В.Р.Маматқулова билан ўзаро жанжаллашиб, жамоат тартибини ва жамиятда юриш-туриш қоидаларини бузган. Шу сабабли фуқаролар Ф.Г.Хакимова ҳамда В.Р.Маматқуловаларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 183-моддаси (Майда безорлик) билан ҳужжатлар расмийлаштирилиб тегишли тартибда судга юборилган. Суд идоралари томонидан ҳолат тегишли тартибда кўриб чиқилган.

Шу ўринда журналист ва блогерлардан ўзларига келиб тушган ҳар қандай маълумотларни текшириб асосланган ҳолда ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларига тақдим этишларини, ижтимоий тармоқ фойдаланувчилардан эса асосланмаган маълумотларга ишониб хулоса чиқармасликларини сўраб қоламиз.

 

Text to speech