Ижтимоий тармоқларда "Сирдарёда шундай шунқорлар бор экан" сарлавҳаси билан тарқалган, видео лавҳа юзасидан расмий маълумот
Сирдарё вилояти ИИБ масъул ходимлари томонидан олиб борилган суриштирув ишлари давомида видео тасвирдаги Траскер транспорт воситаси 20 103 ДАВ давлат рақам белгили эканлиги ҳамда ушбу транспорт воситаси Ёшлар ишлари агентлиги Сирдарё вилояти бошқармасига тегишли эканлиги, видео тасвирдаги ҳолат жорий йилнинг 24 май куни соат 14:10 ларда, Гулистон шаҳар ҳудудидан ўтувчи 4 R 18 автомобиль йўлининг 20-21 километрлари оралиғида Оқолтин-Гулистон йўналишида йўлнинг чап томонида қарама-қарши ҳайдаб авария ҳолатини келтириб чиқарганлиги аниқланди.
Мазкур ҳолат юзасидан Х.З исмли ҳайдовчига нисбатан МЖтКнинг 128-5-2-қисми бўйича маъмурий баённома расмийлаштирилиб транспорт воситаси вақтинча сақлаш учун жарима майдончасига жойлаштирилиб, Ёшлар ишлари агентлиги Сирдарё вилояти бошқармасига тегишли тартибда тақдимнома киритилиб, ҳайдовчи Х.З агентликнинг 25.05.2023 йил кунги хатига кўра ишдан бўшатилди.
Сирдарё вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ Ахборот хизмати