5 Март 2021 йил 670

ИИВ Сирдарё академик лицейига 2021-2022 ўқув йили учун 1000-номзод рўйхатга олинди.

 

ИИВ Сирдарё академик лицейида 2021-2022 ўқув йили учун қабул жараёнлари қизғин давом этмоқда. Лицей қабул зали вилоят мактабларининг 9-синф ўқувчилари  ва фарзандлари айнан шу таълим даргоҳида таҳсил олишини истаган ота-оналар  билан гавжум. Ҳужжатларни қабул қилиш бошланганига бир ой бўлганда лицейга 1000 - номзод ташриф буюрди. Бу Мирзаобод туманидаги 25-умумтаълим мактабининг 9-синф ўқувчиси Қаршибоев Сардор Алижон ўғлидир.

-Мен ҳар доим ички ишлар органлари ходимларининг матонатига ҳавас қилганман, улур сингари форма кийиб, Ватанимга садоқат билан хизмат қилишни орзу қиламан. Вилоятимизда фаолият юритаётган ИИВ Сирдарё академик лицейи мени орзуларимга олиб борувчи кўприк бўлиб хизмат қилишига ишониб, бугун ота-онам билан бирга ҳужжат топшириш учун бу ерга келдик. Бизни қабул комиссияси аъзолари жуда яхши кутиб олишди, керакли маълумотларни бериб, ҳужжатларимизни қабул қилиб олишди, - дейди Сардор.

Номзоднинг онаси Шаҳлохон Унгарова эса ўғлининг сўзларига қуйидагиларни қўшимча қилди:

-Лицей ҳақида эшитиб келган эдик, кўриб, янада қизиқишимиз ортди. Бу ерда яратилган шароитлар, ходимларнинг муомаласи, ўқувчиларнинг юриш-туришини кўриб, танловда адашмаганимизга амин бўлдик. Фарзандим шу ўқувчилар сафида бўлиши –менинг орзум.

Биз Сардорбекка ва барча номзодларга яқинлашаётган имтиҳонларда омад тилаймиз.

Эслатиб ўтамиз: Номзодларни рўйхатга олиш жорий йилнинг 15 апрелига қадар давом этади.  

ИИВ Сирдарё Академик лицейи 

Text to speech