15 Март 2021 йил 350

ИИВ Сирдарё Академик лицейида вилоятлар ички ишлар органлари хотин-қизлар масалалари бўйича инспекторларига сайёр ўқув курслари ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 февралдаги “Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5938-сон Фармони, Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 4 январдаги “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 3-сон қарори ҳамда ИИВнинг 2021 йил 20 январь кунидаги кўрсатмаси талабларига мувофиқ вилоятлар ички ишлар органлари хотин-қизлар масалалари бўйича (катта) инспекторларининг хизмат фаолиятларига оид билим ва кўникмаларини ошириш, амалий фаолияти давомида уларга ҳуқуқий ва методик жиҳатдан ёрдам кўрсатиш, касбий маҳоратларини мустаҳкамлаш мақсадида сайёр ўқув курслари ташкил этилди.

Шу мақсадда ИИВ Сирдарё Академик лицейида сайёр ўқув курслари ташкил этилди. Жорий йилнинг 15 март кунидан 19 март кунига қадар давом этадиган ўқув машғулотлари вазирлик Малака ошириш институтининг тажрибали профессор-ўқитувчилари томонидан ҳамда хотин-қизлар масалалари билан шуғулланувчи давлат ва нодавлат ташкилотларининг вакиллари томонидан олиб борилмоқда.

Ўқув машғулотларининг биринчи кунида ИИВ Малака ошириш институти профессор-ўқитувчилари, Сирдарё вилояти ИИБ Кадрлар бошқармаси бошлиғи, Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи, ИИВ Сирдарё академик лицейи директори, ИИВ Академик лицей директори ўринбосари ҳамда Сирдарё вилояти Ички ишлар органлари хотин-қизлар масалалари бўйича (катта) инспекторлар иштирокида ўқув курси олди учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосарлари сўзга чиқиб, давлатимиз раҳбари томонидан ички ишлар органларида амалга оширилаётган ислоҳотлар, шунингдек хотин-қизлар масалалари бўйича (катта) иснпекторлари олдига қўйилган асосий талаб ва вазифалар тўғрисида тушунчалар беришди.

"Ўқув машғулотларидан кўзланган асосий мақсадимиз ходималаримизнинг назарий ҳамда амалий билимларни уйғунлаштириш, ўзаро тажриба алмашишларини ташкил этиш ҳамда олган билимларини амалиётда қўллаб, ҳудудларда аёллар ўртасида содир этилиши мумкин бўлган  ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишдан иборатдир" - дейди ИИВ Сирдарё академик лицейи директорининг ходимларни малакасини ошириш бўйича ўринбосари майор Суяров Обиджон Шамсиддинович.

Бундан ташқари, институтнинг катта ўқитувчиси томонидан ўқув курсига жалб қилинган тингловчиларга тасдиқланган кун тартиби, ўқув-хизмат интизоми ҳамда тингловчилардан тест шаклида олинадиган имтиҳонларни ўтказиш тартиблари тўғрисида батафсил тушунтирилди. Ўқув курсининг биринчи куни учун белгиланган машғулотлар ўтказилишидан олдин жалб қилинган тингловчиларнинг дастлабки билим даражасини аниқлаш бўйича тест шаклида кириш имтиҳони ўтказилиб, масъуллар томонидан уларнинг касбий билимларига баҳо берилди.

Text to speech