13 Июн 2020 йил 543

ИИВ Сирдарё Академик лицейида онлайн ўқитиш ишлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Кадрлар бош бошқармаси ҳамда ИИВ Малака ошириш институти профессор-ўқитувчилари томонидан Сирдарё вилояти ИИБ Ташкилий бошқарма ходимлари масофадан ўқитилмоқда.

ИИВ Малака ошириш институтида жорий этилган онлайн ва офф-лайн ўқитиш платформаси ёрдамида ходимлар масофадан туриб, ўз иш жойидан ажралмаган ҳолда таълим олиш имкониятидан фойдаланмоқдалар. Тингловчиларни масофадан ўқитиш онлайн (видео маърузалар, маслаҳатлар, назорат турларини масофадан туриб реал вақт режимида ўтказиш) ва офф-лайн (масофавий таълим тизимидаги тегишли ўқув-методик ресурсларни мустақил равишда ўзлаштириш) шаклида амалга оширилмоқда.

Ушбу ўқув жараёни тингловчиларнинг касбий билим, кўникма, малакаларини узлуксиз шакллантириш ва ривожлантириш, шунингдек ички ишлар органлари ташкилий бўлим (бўлинма)лари хизматига қўйилаётган бугунги кун талабларига жавоб берадиган юксак касбий маҳоратни шакллантиришга хизмат қилади - дейди вазирлик Сирдарё академик лицейи директорининг ходимларни малакасини ошириш бўйича ўринбосари Обиджон Суяров.

Ўқув жараёни «модул тизими» асосида ташкил этилиб, уни ягона мақсадга йўналтирган ҳолда лойиҳалаштириш ҳамда кафолатланган натижаларга эришишга қаратилган. Барча ўқув машғулотлари амалий йўналтирилиб, интерфаол методлар ва замонавий инновацион педагогик технологияларни кенг татбиқ этган ҳолда ўтказилмоқда.

Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech