28 Декабр 2020 йил 308

ИИВ Сирдарё академик лицейида Эркин Воҳидов таваллудининг 84 йиллигини муносиб нишонлаш мақсадида маънавий – маърифий тадбир ташкилэтилди.

ИИВ Сирдарё академик лицейида Ўзбекистон халқ шоири, “Буюк хизматлари учун” ордени соҳиби, Ўзбекистон Қаҳрамони, давлат ва жамоат арбоби Эркин Воҳидов таваллудининг 84 йиллигини муносиб нишонлаш мақсадида маънавий – маърифий тадбир ташкил этилиб, ўқувчилар ўртасида қизғин беллашув бўлиб ўтди.   

“Ўзбегим” қасидаси дунёга ўзбекнинг кимлигини намоён қилаётган бўлса,  “Инсон” қасидаси бугун дунёнинг кўплаб тилларида куйланмоқда. “Сендан фарзандингга боғ қолсин, эй дўст!” мисраларининг муаллифи сифатида шоирнинг ўзи авлодларга бебаҳо шеърият гулшанини мерос қилиб кетдики, уни ўрганиш бугунги ёшларнинг шарафли бурчидир.

Ўқувчилар томонидан Эркин Воҳидовни хотирлаб тайёрланган видеороликлар намойиш этилди. Шоирнинг шеърлари асосида ўтказилган баҳрибайт барчада қизғин таассурот қолдирди.”Олтиндевор” комедиясидан парчава ”Матмусанинг дутори” ҳажвияси асосидаги саҳна кўринишлари ўқувчилар томонидан моҳирона саҳналаштирилгани тадбирга ўзгача шукух бағишлади. Таниқли шоирнинг ҳаёти ва ижоди бўйича савол-жавоблар орқали ўқувчилар билими синалди. Ифодали ўқиш шартида Эркин Воҳидов ижодидан энг сара намуналар йиғилганлар эътиборига ҳаволаэтилди.

Қизиқарли шартларга бой ўтган беллашувда 2- босқич ўқувчилари юқори натижа кўрсатиб, ғолибликни қўлга киритишди. Ғолибларга лицей маъмурияти томонидан фахрийёрлиқ ва эсдалик совғалари тақдим этилди. 

 

Text to speech