3 Март 2021 йил 352

ИИВ Сирдарё академик лицейи ўқувчиси «Олтин фонд» ёшлари сафида

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев томонидан 2020 йил 25 декабрькуни мамлакатимиз ёшлари билан бўлиб ўтган Ёшлар форумида барча ҳудудларда туман ва шаҳарлар кесимида иқтидорли-истеъдодли ёшлардан иборат "Олтин фонд" шакллантирилиши тўғрисида таъкидланган эди. Ҳозир мана шу ислоҳотлар амалда ўз аксини топмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Сирдарё академик лицейи ўқувчиси Хурсанова Моҳичеҳра рақамли асрда III Ренессанс пойдеворини қуришга шай ёшлардан бири сифатида "Сирдарё ифтихори - Олтин фонд" кўкрак нишони ва гувоҳномасига сазовор бўлди. Моҳичеҳранинг меҳнатлари ва саъй-ҳаракатлари самараси ушбу мукофотга муносиб топилишининг муҳим омили бўлиб хизмат қилди. У журналистика, шеърият, ташкилотчилик, волонтёрлик ва ҳуқуқий саводхонлик каби турли хил жабҳаларда ўзининг тиришқоқлиги билан амалий билим ва тажрибага эга бўлибгина қолмай эътирофга арзигулик бир қатор ютуқларга эришган. Моҳичеҳра нафақат китоб ёзиш, халқаро газета ва журналларда мақолалар билан чиқишлар қилибгина қолмай, 20 дан ортиқ республика ва халқаро лойиҳаларда иштирок этган.

Ҳуқуқий билим ва кўникмалари асосида 2020 йил "Сенинг ҳуқуқинг-сенинг келажагинг" республика онлайн конференциясига етакчилик қилган. Ёшлар иттифоқининг фаол аъзоси.

Хурсанова Моҳичеҳра Ўзбекистон Ёшлар Ишлари Агентлиги қошидаги "Қизлар овози" клуби Сирдарё вилояти координатори этиб сайланган. Республика координаторлари орасида энг кичик 17 ёшли Моҳичеҳра Навоийда бўлиб ўтган "Қизлар овози" IV Республика форуми ва вилоятда ташкил қилинган бир неча йирик лойиҳаларда фаол иштирок этиб келмоқда.

ИИВ Сирдарё Академик лицейи

Text to speech