22 Феврал 2023 йил 323

ИИВ Фахрийлар кенгаши аъзоси иштирокида Сирдарё вилояти ички ишлар органлари шахсий таркиби билан учрашувлар давом этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг тегишли фармойишига ходимларни чинакам ватанпарвар ва фидойи, бурчига садоқатли этиб тарбиялашда фахрийларнинг ёрдамидан самарали фойдаланиш мақсадида жорий йилнинг 21 февраль куни ИИВ Фахрийлар кенгаши раиси ўринбосари, истеъфодаги полковник Болтабаев Ғайратжон Жўраевич иштирокида навбатдаги учрашув Янгиер шаҳар, Ховос ва Мирзаобод тумани ички ишлар органлари шахсий таркиби ҳамда фахрийлари билан ташкил этилди. Учрашув давомида фахрий ходим томонидан Давлат раҳбарияти томонидан бугунги кунда ички ишлар органлари ходимларига қўйилаётган талаблар, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20 январдаги ПҚ–10-сон қарори, жумладан Ички ишлар органларида касбий маданият ва хизмат интизоми кодексининг мазмун-моҳияти барча шахсий таркибга тўлақонли етказилиб, ходимларга турли мураккаб ва низоли вазиятларда Кодекс ҳамда тегишли қонунчилик талабларига қатъий риоя қилиш билан боғлиқ муҳим жиҳатлар тушунтирилди.

Шунингдек, йиғилиш давомида ходимлар томонидан сўнгги вақтларда содир этилаётган порахўрлик, мансаб ваколатларини суиистеъмол қилиш, йўл-транспорт ҳодисалари каби жиноятлар ва бошқа хизмат интизоми бузилиши ҳолатларини танқидий руҳда мисоллар орқали таҳлил қилинди.

Тадбирдан сўнг фахрийлар томонидан ижтимоий ҳимояга муҳтож фахрийлар ҳамда хизмат бурчини бажариш вақтида ҳалок бўлган ходимларнинг оила аъзолари ҳолидан хабар олинди.

Ташкил этилган бу каби маънавий-маърифий тадбирлар бундан кейин ҳам давом этиб, ҳар бир ходимни ватанига, халқига ва оиласига бўлган садоқатини янада мустаҳкамлаб, “Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш – олий бурч” эканлигини ҳис қилган ҳолда ҳалол хизмат олиб боришини таъминлайди.

Сирдарё вилояти ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати.

Text to speech