19 Январ 2021 йил 370

ИИВ Академияси кундузги таълим 3-ўқув курси курсантларининг малакавий битирув иши олди амалиёти юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2019 йил 30 сентябрь кунидаги “Ички ишлар вазирлиги Академияси курсант ва тингловчиларининг ички ишлар органларида амалиётларини ташкил этиш тўғрисидаги Низомини тасдиқлаш ҳақида”ги буйруғи ижросини таъминлаш, курсантларининг битирув малакавий иш олди амалиётини юқори савияда ташкил этиш, амалиёт раҳбарлари масъулиятини ошириш ҳамда курсантларнинг амалий хизмат фаолиятига босқичма-босқич мослашувини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 18 январь кунидан 24 апрель кунига қадар ИИВ Академияси кундузги таълим 3-ўқув курси курсантларининг малакавий битирув иши олди амалиётини ўташлари белгиланган.

Йиғилишда курсантларга қулайлик яратиш мақсадида улар ўзларининг яшаш манзиллари бўйича амалиёт ўташлари ташкил қилинди.

Шу билан бир қаторда, вазирликнинг амалдаги меъёрий ҳужжатларига асосан ИИВ Академияси курсантларининг битирув малакавий иш олди амалиётлари давомида шахсий автотранспорт воситаларидан фойдаланишлари қатъиян таъқиқланиши, шахсий хавфсизлик чораларига риоя қилишлари, фуқаролар билан мулоқотда одоб-аҳлоқ, хизмат интизоми, қонунчиликка қатъиян риоя этишлари, хизмат кийимини кийиш қоидаларига риоя этишлари, бетоб бўлиб қолганида, узрли сабабларга кўра кела олмаганда белгиланган тартибда амалиёт учун масъул раҳбарларга хабар беришлари тўғрисида айтиб ўтилди.

Сирдарё вилояти ИИБ Кадрлар бошқармаси

Text to speech