ИЧКИЛИКНИНГ НАТИЖАСИ МАЪМУРИЙ ҚАМОҚ БИЛАН ЯКУНЛАНДИ
2021 йил 19 май куни соат 22:30 ларда Сирдарё тумани ИИБ ҲПГ профилактика инспектори капитан А.А ўзига бириктирилган маъмурий ҳудуди яъни Сирдарё тумани “Заршунос” маҳалласида тунги хизматни олиб бораётган вақтида фуқаро К.Б жамоат жойида спиртли ичимликни истеъмол қилиб ўтирганлигини аниқлаб, унга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштириш мақсадида ҳуқуқ тартибот масканига таклиф қилганида, ушбу фуқаро маст ҳолатда ходимнинг қонуний талабларига бўйсунмай, унга фаол қаршилик кўрсатиб, ҳеч бир сабабсиз, турли хил қўпол сўзлар билан барча фуқаролар кўз ўнгида ҳақорат қилган.
Ушбу ҳолат Сирдарё вилояти ИИБ масъул ходимлари томонидан назоратга олиниб, Сирдарё тумани ИИБ ҲПБ томонидан фуқаро К.Б га нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 183 ва 194-моддаларига асосан ҳужжатлар расмийлаштирилиб, тўпланган хужжатларни мазмунан кўриб чиқишлик учун ЖИБ Сирдарё туман судига юборилган.
ЖИБ Сирдарё туман судининг қарорига кўра фуқаро К.Б Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 183 ва 194-моддаларида кўрсатилган ҳуқуқбузарликларни содир этганликда айбдор деб топилиб, унга нисбатан 5 (беш) сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.
Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати