14 Август 2021 йил 686

Ички ишлар ходимлари “Ховос ўлкашунослик” музейига ташриф буюрдилар.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 мартдаги “Жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасида ички ишлар органлари фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6196-сон фармони ҳамда 2021 йил 2 апрелдаги “Ички ишлар органларининг жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасидаги фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5050-сон қарорининг 3 иловасидаги “Ички ишлар органларида маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш концепцияси” асосида Ўзбекистон Республикаси ИИВ ўринбосари генерал майор А.Икромовнинг 2021 йил 30 май кунидаги кўрсатмаси ҳамда ИИВ ўринбосари генерал майор Б.Мирзарахимовлар томонидан белгилаб берилган режа топшириқга асосан Ўзбекистон Республикаси ИИВ Транспортда ХТББ “Нефт” МКБ ва “ЖМ Ўзбекистан” ОАЖ МКБ Ховос темир йўл бекатидаги 2-отряди ва Сирдарё вилояти ИИБ Транспортда ХТБ бўлими шахсий таркиби “Ховос ўлкашунослик” музейига ташриф буюрдилар.

Ушбу маданий тадбирлар ходимлар онгида миллий маданиятимиз ва қадриятларимизга ҳурмат ва эҳтиром ҳис-туйғуларини ошириш, юксак эстетик дид ва ахлоқий меъёрларни шакллантиришда, Ўзбекистон халқининг бой тарихи, маданияти, анъаналари ва урф-одатларига ҳурмат, руҳини синдиришдан иборатдир.    

          Сирдарё вилояти ИИБ Транспортда ХТБ

Text to speech