10 Апрел 2021 йил 24

Ички ишлар вазирлиги томонидан Сирдарё вилоятида ҳайрия концерт дастури ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2021 йил 18 февраль кунидаги фармойишига асосан Ички ишлар вазирлиги Маданият саройи қўшиқ ва рақс ансамблида хизмат қилаётган санъаткорлар, хонанда ва созандалар, бадиий сўз усталари томонидан ўз Ватанига ва оиласига садоқат, меҳр-муҳаббат руҳида фидойилик билан хизмат олиб борган, юрт тинчлиги йўлида ўз жонини аямаган Сирдарё вилояти ички ишлар органларида хизматни ўташ вақтида вафот этган ходимларнинг оила аъзолари, ногирон бўлиб қолган ходимлар, ёрдамга муҳтож ички ишлар органлари фахрийларини моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш ҳамда уларни мазмунли хордиқ чиқаришларини таъминлаш мақсадида Сирдарё вилояти мусиқали драма театрида ҳайрия концерт дастури ташкил этилди.

Мазкур ҳайрия концерт дастурида Вазирлик Маданият саройи ижодкорлари томонидан Ватанни мадҳ этувчи дилтортар куй-қўшиқлар, оила, севги-муҳаббат мавзусини тараннум этган наволар ҳамда ҳазил мутойибага бой бўлган саҳна чиқишлари концерт дастурига келган барчада кўтаринки кайфиятни уйғотди.

Ҳайрия концерт дастури якунида вилоят ички ишлар органларида хизмат вақтида вафот этган ходимларнинг оила аъзоларига, хизмат вақтида ногирон бўлиб қолган ва ёрдамга муҳтож бўлган фахрийларга Ички ишлар вазирлигининг эсдалик совғалар топширилди.

Ташкил этилган бу каби маънавий-маърифий тадбирлар ва кўнгилочар дастурлар ҳар бир ходимни ватанига, халқига, ва оиласига бўлган садоқатини янада мустаҳкамлаб, “Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш – олий бурч” эканлигини ҳис қилган ҳолда ҳалол хизмат олиб боришини таъминлайди.

 Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech