30 Март 2021 йил 322

Ички ишлар вазирлиги Сирдарё академик лицейи ўқувчилари марафон ғолиблари

Сирдарё туман ҳокимлиги томонидан соғлом турмуш тарзини шакллантириш мақсадида умумтаълим, касб-ҳунар, академик лицей битирувчи ёшлари ўртасида ўтказилган оммаавий югуриш – “Марафон” тадбири ўтказилди. Тадбирда ИИВ Сирдарё академик лицейи ўқувчилари ҳам фаол қатнашиб, минглаб югурувчилар орасида ғолиблик лицейнинг 3-босқич ўқувчиси Норқулов Дилшод Нодирбек ўғлига насиб этди. Қизлар ўртасидаги беллашувда эса 203-гуруҳ ўқувчиси Синдарова Мухлиса Бахриддин қизи марра чизиғини 3-бўлиб босиб ўтди. Кучли саккизталик сафида маррага етиб келган 302-гуруҳ ўқувчиси Ёрмухамедов Мансур, 207-гуруҳ ўқувчиси Йўлдошев Беҳруз, 102-гуруҳ ўқувчиси Каримова Дилраболар ҳам томошабинлар олқишига ва ҳоким ташаккурномасига сазовор бўлишди. Ғолиб ўқувчиларга туман ҳокимининг дипломи ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Text to speech