Ички ишлар ходимини қонуний талабларига бўйсунмай, уни турли хил қўпол сўзлар билан ҳақорат қилган фуқаро маъмурий қамоқ жазосига тортилди.
2021 йил 24 апрель куни фуқаро Я.М таниши фуқаро Ж.С билан ўзининг яшаш хонадонида спиртли ичимлик истеъмол қилиб, ўзаро келишмай қолишган ва Ж.С таниши Я.М ни уйидан чиқиб кетаётганида яшаш хонадони эшигини тепиб синдирган.
Фуқаро Я.М таниши Ж.С нинг ушбу ҳаракатидан норози бўлиб, “102”га хабар берган. Ушбу хабарга асосан, воқеа жойига Гулистон шаҳар ИИО ФМБ ҲПБ профилактика инспектори катта лейтенант Х.Н етиб борганида, фуқаро Я.М яшаш уйи жойлашган кўчада маст ҳолатда, жамоат жойида бақир-чақир қилаётганлиги сабабли уни тинчлантириб, ИИБ биносига боришни таклиф қилганида, ушбу фуқаро ходимнинг қонуний талабларига бўйсунмай, унга фаол қаршилик кўрсатиб, ҳеч бир сабабсиз, турли хил қўпол сўзлар билан ходимни ҳақорат қилган.
Ушбу ҳолат Сирдарё вилояти ИИБ масъул ходимлари томонидан назоратга олиниб, Гулистон шаҳар ИИО ФМБ ҲПБ томонидан фуқаро Я.М га нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 183 ва 194-моддаларига асосан, фуқаро Ж.С таниши Я.М ни уйини эшигини синдириб кетганлиги ҳолати бўйича МЖтКнинг 61-2-моддасига асосан ҳужжатлар расмийлаштирилиб, тўпланган хужжатларни мазмунан кўриб чиқиш учун ЖИБ Гулистон шаҳар судига юборилган.
ЖИБ Гулистон шаҳар судининг Қарорига кўра фуқаро Я.М Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 183 ва 194-моддаларида кўрсатилган ҳуқуқбузарликларни содир этганликда айбдор деб топилиб, унга нисбатан 5 (беш) сутка маъмурий қамоқ ҳамда фуқаро Ж.С МЖтКнинг 61-2-моддасида кўрсатилган ҳуқуқбузарликни содир этганликда айбдор деб топилиб, унга нисбатан БҲМнинг 5 (беш) баравари миқдорида яъни, 1.225.000 сўм жарима жазоси тайинланган.
Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати