Хулоса қилишга шошилманг. ИИВ ҳодими кўчада таёқ билан уйигача қувиб келгани иддао қилинган видео тасвир бўйича муносабат.
Видеоматериалда Сирдарё вилояти Сайҳунобод маҳалласида яшовчи Жалилов Илхом исмли фуқарони ИИВ ҳодими кўчада таёқ билан уйигача қувиб келгани иддао қилинган. Мурожаатчига кўра 2017 йил ИИВ ҳодимлари бесабаб уйидан олиб чиқиб кетишгани ҳамда калтаклашгани, сал кам 2 йил давомида Прокуратурага қилинган мурожаатлар бесамар кетгани, собиқ Бош Прокурор О.Муродов билан юзма-юз кўришгандан кейин 15 кунда иши хал бўлиб, 3 та ИИВ ҳодимларига нисбатан жиноий иш очилиб, маҳалла нозирлари ишдан кетганини иддао қилган. Шундан сўнг ИИВ ҳодимлари шаҳсий адовати туфайли фуқарога кун беришмаётгани, хусусан, видеоматериалда намойиш қилинган ИИВ ҳодими фуқарони уйигача қувиб келгани, телефонга тасвирга олишаётганини сезиб қолиб, қўлидаги таёқни улоқтириб юборгани, кийимларини деворга суркаб, ўзи ҳам телефонга тасвирга олишга тушгани, турли бўхтонлар билан ёлғон гапираётгани иддао қилинган.
Жорий йилнинг 28 апрель куни Сайхунобод тумани Гулбулоқ маҳалласида, Сайхунобод тумани ИИБ бошлиғининг ҲПМБ ўринбосари капитан Б.Б.Соипов, профилактика инспекторлари катта лейтенант Х.А.Тошбеков ва лейтенант Ж.Ш.Абдурахимовлар ҳамкорликда, 2020 йилнинг 21 март кунидаги “Ўзбекистон Республикаси коронавирус инфекциясининг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика Махсус комиссияси”нинг 8-сон йиғилиш баёнида берилган топшириқлар ижросини ҳамда Сирдарё вилояти ҳокимининг 2020 йил 22 март кунидаги 1/09-1528 тезкор топшириғи талаблари ижросини ва 2020 йил 01 апрель кунидаги Сайхунобод тумани Махсус комиссиясининг Сайхунобод туманига коронавирус инфекциясини кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш мақсадида Сайхунобод туманининг айрим марказий кўчаларда автотранспорт воситалари, пиёдалар ҳаракатини вақтинча тартибга солиш ҳамда лицензияга эга йўналишли автотранспорт воситаларини дезинфекция ишларини амалга ошириш тўғрисидаги қарорлари ижросини ҳамда Сайхунобод тумани ИИБ бошлиғининг туман ҳудудига кароновирус инфекцияси кириб келишининг олдини олиш ва аҳолининг санитар-эпидемиологик осойишталигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисидаги фармойиши ижроларини таъминлаш мақсадида ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш мақсадида Гулбулоқ маҳалласи кўчаларида хизмат олиб бориш жараёнида, Сайхунобод тумани, Гулбулоқ маҳалласи Мурувват кўчада бемақсад беш нафар фуқаролар гаплашиб ўтирганлиги, шундан икки нафари юзларида тиббий ҳимоя ниқобсиз ўтирганлиги аниқланган, ушбу ҳолат юзасидан Сайхунобод тумани ИИБ бошлиғининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси масалалари бўйича ўринбосари капитан Ботир Соипов профилактика инспекторлари катта лейтенант Х.А.Тошбеков ва лейтенант Ж.Ш.Абдурахимовларга ушбу фуқароларни шахсига ойдинлик киритиб эпидемияга қарши кураш қоидаларини қасддан бузганлиги ҳолати юзасидан қонуний тартибда маъмурий баённома расмийлаштириш тўғрисида топшириқ бериб, ўзи хизматни давом эттирган.
Сўнг капитан Ботир Соипов, Гулбулоқ маҳалласи, Навбаҳор кўчасига кирганлиги, Навбаҳор кўчасида икки нафар шахс карантин қоидаларига зид равишда, эпидемияга қарши кураш қоидаларини қасддан бузиб, юзларида тиббий ҳимоя ниқоб тақмасдан, бемақсад гаплашиб ўтирганлигини кўриб уларнинг олдига бориб, нима учун эпидемияга қарши кураш қоидасини қасддан бузиб ҳимоя ниқобсиз бемақсад турганлигини сўраганида ва ушбу фуқароларнинг шахсига оид ҳужжатларини сўраган вақтида улардан бири камерангни ол деб бақириб юзини ёпиб қочган, ундан тўхташлигини сураган ИИБ ходимини қўлини тишлаб олган содир қилган қонунбузарлиги ҳолати юзасидан ИИБга боришлигини сўраган, суриштирув жараёнида ушбу фуқаро Жалилов Илҳом Эргашевич эканлиги аниқланган, фуқаро Илхом Жалилов капитан ботир Соипов ҳеч бир сабабсиз бақир-чақир қилиб куракда турмайдиган, ҳар хил уятли сўзлар билан сўкиб, ҳақорат қилиб, турли хил бўҳтон гапларни айтиб, ИИБ ходими мени урди деб туҳмат қилиб жамиятда ўрнатилган юриш-туриш қоидасини қасддан менсимасдан, яшаш уйидан ёғоч бўлагини олиб чиқиб капитан Ботир Соиповга сени ўлдираман деб ёғоч билан уриб,
ёғочни унга қарата отиб, яшаш уйидан ўткир тиғли пичоқ олиб чиқиб ташланмоқчи бўлган, ўша вақтда капитан Ботир Соипов ўзини ҳимоя қилиш мақсадида, унга отган ёғочини қўлига олиб қўйган, сўнг Илхом Жалиловнинг онаси Зебо опа ўғлига “пичоғингни ташла” деб дарвозаси ичидан ўғлини қайтариш мақсадида қулфлаб олган, сўнг капитан Ботир Соипов қўлидаги ёғочни четга ташлаб юборган, фуқаро Жалилов Илҳом ўзи содир қилган ишини гўёки уни ИИБ ходими ургандек қилиб кўрсатиб, бақир-чақир қилиб сўкиниб, ҳақорат қилиб, турли ҳил бўҳтон гапларни айтиб туҳмат қилишда давом этган, капитан Ботир Соипов фуқаро Жалилов Илҳомга бир неча маротаба содир қилаётган қонунбузарликларни тўхтатишлиги тўғрисида ва қонуний талабларини бажаришлик тўғрисида фуқаро Жалилов Илҳомни огоҳлантиришига қарамасдан, фуқаро Жалилов Илҳом ИИБ ходимининг қонуний талабларига бўйсунмай, жамиятда юриш туриш қоидасини қасддан менсимасдан, бақир-чақир қилиб унга ҳар-хил бўҳтон гапларни айтиб, туҳмат қилиб сўкиниб ҳақорат қилган, шу орада Сайхунобод тумани ИИБ 2-сон маҳалла ички ишлар бўлинмаси бошлиғи капитан А.Турдибоев ёрдамга етиб келганлиги, капитан А.Турдибоев етиб келган вақтида фуқаро И.Жалилов бақир-чақир қилиб сўкинишда давом этаётганлигини кўрган, шу билан бир қаторда ушбу ҳодисани кўрган фуқаролар З.Н.Қурбонова ва Т.К.Хасановалар ҳақиқатдан ҳам фуқаро И.Жалилов капитан Б.Б.Соиповни ҳақорат қилганлигини ва унга ёғоч бўлаги билан ташланганлигининг, капитан Б.Б.Соипов фуқаро И.Жалиловга нисбатан ҳеч қандай ноқонуний ҳатти-ҳаракатлар содир этмаганлигининг гувоҳи бўлган.
Ушбу ҳолатга ойдинлик киритиш мақсадида Сайхунобод туман прокуратураси томонидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилганлиги ва тупланган ҳужжатлар асосида фуқаро И.Жалиловга нисбатан қонуний қарор қабул қилиш мақсадида Мирзаобод тумани Маъмурий ишлар бўйича судига юборилган.
Шуниннгдек туман прокуратураси томонидан Сайхунобод тумани ИИБ бошлиғининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси масалалари бўйича ўринбосари капитан Соипов Ботир Бовокуловичга тайинланган суд-тиббий экспертизасининг 2020 йил 04 май кунидаги 51-сонли хулосасида капитан Соипов Ботир Бовоқулович тан жароҳати олганлиги кўрсатилган.
Тўпланган ҳужжатлар асосида Мирзаобод тумани маъмурий ишлар бўйича судининг қарорига асосан фуқаро Жалилов Илҳом Эргашевичга Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 40-моддаси, 41-моддаси, 54-моддаси 1-қисми 183-моддаси ва 194-моддасининг 1-қисми билан айбдор деб топилиб, унга нисбатан 15 (ўн беш) сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.
Шу ўринда фуқароларимиздан хулоса қилишда шошилмасликларини айрим блоггерларимизни муаммоларга бир тарафлама ёндошмасдан асл холатга бахо беришларини сўраб қоламиз.
Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати.