29 Июн 2020 йил 398

Ховослик яна бир аёлга "Ҳимоя ордери" берилди

Давлатимиз томонидан хотин-қизларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатлари тазйиқ ва зўравонликдан ишончли ҳимоя қилиниши алоҳида назоратга олинган бўлиб, тазйиқ ва зўравонликдан жабр кўрган хотин-қизларга давлат ҳимоясини тақдим этувчи, хотин-қизларга тазйиқ ўтказаётган ёки уларга нисбатан зўравонлик содир этган шахсга ёки бир гуруҳ шахсларга нисбатан Қонунда белгиланган таъсир кўрсатиш чоралари қўлланишига сабаб бўладиган ҳужжат сифатида “Ҳимоя ордери” ни бериш тизими амалиётда жорий этилган эди. 

Ховос тумани "Тинчлик" МФЙда яшовчи фуқаро И.Н турмуш ўртоғи томонидан мунтазам равишда тазйиқа ва зўравонликка учраб келганлиги учун туман ИИБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилган. Туман ИИБ ХПБ ХҚМБ катта инспектори лейтенант С.Фармонқулова томонидан ушбу оила ўрганилиб, фуқаро И.Н ҳақиқатдан ҳам турмуш ўртоғи томонидан мунтазам равишда тазйиқ ўтказиб келаётганлиги аниқланди. Фуқаро И.Нга Ховос тумани ИИБ ХПБ ХҚМБ катта инспектори лейтенант С.Фармонқулова томонидан "Ҳимоя ордери" берилиб, фуқаро И.Н нинг турмуш ўртоғи расман огоҳлантирилди.

Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Text to speech