27 Июн 2020 йил
529
Ховос туманида тазйиқ ва зўравонликка учраган аёлга "Ҳимоя ордери" берилди.
Ховос тумани "Бинокор" МФЙда яшовчи фуқаро М.Ш турмуш ўртоғи томонидан мунтазам равишда тазйиқа ва зўравонликка учраб келаётганлиги учун туман ИИБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилган. Туман ИИБ ХПБ ХҚМБ катта инспектори лейтенант С.Фармонқулова томонидан ушбу оила ўрганилиб, фуқаро М.Ш ҳақиқатдан ҳам турмуш ўртоғи томонидан мунтазам равишда тазйиқ ўтказиб келаётганлиги аниқланди. Фуқаро М.Шга Ховос тумани ИИБ ХПБ ХҚМБ катта инспектори лейтенант С.Фармонқулова томонидан "Ҳимоя ордери" берилиб, фуқаро М.Шнинг турмуш ўртоғи расман огоҳлантирилди.
Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати