27 Ноябр 2020 йил 266

Ховос туманида йўл-транспорт ходисаси содир этилди.

2020 йил 26 ноябрь куни соат 11:55 да Ховос тумани ИИБга тушган хабарга кўра Ховос тумани Чаманзор МФЙ ҳудудидан ўтувчи М-34 автомобиль йўлининг 149-км 4Р-44 автомобиль йўли билан кесишган чоррахасида, Матиз русумли 25 S 795 FA давлат рақам белгили автомашинани хавфсизлик камари тақмасдан бошқариб келаётган хайдовчи, хавфсизлик камари тақмасдан асосий йўлдан харакатланиб келаётган Исузи FVR 33P русумли 20 U 596 CA давлат рақам белгили юк автомашинасига йўл бермаганлиги оқибатида йўл-транспорт ходисаси содир бўлган.

Натижада Матиз русумли автомашина ҳайдовчиси ўнг томонлама елка ва болдир соҳасининг ёпиқ синиши” ташҳиси билан Янгиер шаҳар тиббиёт бирлашмасининг жонлантириш бўлимига ётқизилган. 

Холат бўйича Ховос тумани ИИБ Тергов бўлими томонидан тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ Ахборот хизмати

Text to speech