10 Ноябр 2020 йил 626

Ховос туманида 4 кунлик чақалоғини 20 минг АҚШ долларига сотаётган аёллар қўлга олинди.

2020 йилнинг 9 ноябрь куни, Сирдарё вилояти ИИБ ТЭҚКБ Одам савдоси ва ноқонуний миграцияга қарши курашиш бўлими ҳамда ДХХ Сирдарё вилояти бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида Ховос тумани ҳудудида ўтказилган тезкор тадбир давомида Мирзаобод туманида яшовчи фуқаро И.С ҳамда Ховос туманида яшовчи фуқаро Н.Ш билан ўзаро тил бириктириб, фуқаро И.Снинг 4 кунлик қиз фарзанди И.К ни Гулистон шаҳрида яшовчи С.З га 20 минг АҚШ доллари миқдоридаги пулларга сотаётган вақтда тадбир иштирокчилари томонидан қўлга олинган.

Тадбир давомида “И.С” ҳамда “Н.Ш” исмли шахслардан ашёвий далил тариқасида 20 минг АҚШ доллари олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан ҳозирги вақтда Сирдарё вилояти ИИБ ТЭҚКБ ходимлари томонидан тезкор текширув ишлари олиб борилмоқда.

 Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech