25 Ноябр 2020 йил 313

Ховос тумани Тиббиёт бирлашмасида чақалоқ савдоси жиноятини олдини олиш юзасидан йиғилиши бўлиб ўтди.

Ховос тумани акушерлик комплексининг мажлислар залида, Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш бўйича Сирдарё вилояти ҳудудий комиссиясининг масъул котиби, вилоят ТЭҚКБ Одам савдоси ва ноқонуний миграцияга қарши курашиш бўлими бошлиғи подполковник Д.Н.Хаитов ва шу бўлим катта тезкор вакили майор Б.Ш.Хўжаковлар иштирокида, “Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги 17.08.2020 йилдаги Ўзбекистон Республикаси Қонуни-633-сонли, 2-моддасига асосан, ушбу Қонуннинг моҳиятини ва аҳамиятини етказиш ҳамда Сирдарё вилояти ҳудудида чақалоқ савдоси жиноятини олдини олиш юзасидан йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда Ховос тумани Тиббиёт бирлашмаси шифокорлари ва ходимлари қатнашди.

Йиғилишда “Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги 17.08.2020 йилдаги Ўзбекистон Республикаси Қонуни-ЎРҚ-633-сонли, ушбу Қонуннинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини тушунтириб, мутасадди ташкилотларни олдида турган вазифалар ва улар томонидан амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар ҳақида ҳамда комиссия олдида турган вазифалар ҳақида тушунчалар бериб ўтилди.

Йиғилиш давомида қатнашчилар томонидан саволлар берилиб, ҳудудий комиссия ишчи гуруҳи вакиллари томонидан керакли жавобларини олишди.

 Сирдарё вилояти ИИБ Т ва ЭҚКБ

Text to speech