Ховос тумани ИИБ бошлиғи “Аёллар дафтари”га киритилган аёллар билан сайёр қабули ўтказди.
Ховос тумани ИИБ бошлиғи 3-сектор раҳбари томонидан “Афросиёб” маҳлласида “Аёллар дафтари”га киритилган аёллар билан уйма-уй юриб уларнинг яшаш шароитлари маҳаллабай ўрганиб чиқилди. Ўрганиш давомида “Афросиёб” маҳалласида яшовчи 3 нафар ишсиз аёлларнинг яшаш шароитлари ўрганилиб, уларни бандлигини таъминлаш мақсадида сектор раҳбари томонидан тадбиркорлик қилишлари учун кредит ажратилиши бўйича ҳужжатлар расмийлаштирилди.
Жумладан, “Афросиёб” МФЙ, “Дилкаш” кўчаси 13-уй 1-хонадонда яшовчи фуқаро Наргиза Қосимова, “Настарин” кўчаси 5-уй 5-хонадонда яшовчи фуқаро Зулайхо Исоқова, “Буюк турон” кўчаси 17-уй 2-хонадонда яшовчи фуқаро Феруза Махкамоваларга тадбиркорлик қилиш учун белгиланган тартибда имтиёзли кредит ажратиш чоралари кўрилди.
Ховос тумани 3-сектор ҳудудидаги маҳаллаларда “Аёллар дафтари”га киритилган аёлларни бандлигини таъминлаш борасида ишлар жадал суратлар билан амалга оширилмоқда.
Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати