27 Ноябр 2020 йил 325

Ховос тумани Ички ишлар бўлими учун замонавий услубда барпо этилган маъмурий биносининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 19 февраль куни Сирдарё вилоятига ташрифи давомида берилган топшириқлар ижросини ташкил этиш бўйича, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 апрелдаги 05-05/1-774-сон билан рўйхатга олинган 21-сонли йиғилиш баёни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 7 май кунидаги “2019-2020 йилларда Сирдарё вилоятининг Ховос тумани янги марказини қуриш юзасидан амалий чора-тадбирларни тасдиқлаш тўғрисида”ги 380-сонли қарорининг 10-банди ҳамда шу қарорнинг 13-сонли иловаларига асосан, Ховос тумани марказида Ховос тумани Ички ишлар бўлими биноси қурилиши бўйича буюртмачи ташкилот Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги белгиланган.

Ховос тумани ИИБ биносининг қурилиши бўйича, бош пудратчи ташкилот “Уй-жой қурилиш” МЧЖ билан Ўзбекистон Республикаси ИИВ ўртасида 2019 йил 26 август куни 4 млрд 840 млн сўмга шартнома тузилиб, бинонинг қурилиши 2020 йилнинг октябрь ойи якунига қадар тўлиқ битказилди.

Ушбу бино Ховос тумани Ховос шаҳарчаси Бунёдкор маҳалласи ҳудудидан ажратилган 0.70 га майдонида ташкил топган бўлиб, 2 қаватдан иборат бўлган маъмурий бино 31 та хизмат хонасини ўз ичига қамраб олган. Бундан ташқари, бинода 68 ўринли “Маънавият ва маърифат” хонаси, ходимлар учун 30 ўринли ошхона, 24 ўринли ётоқхона ҳамда жисмоний тайёргарлик машғулотларини ўтказиш учун спорт хонаси ташкил этилган.

Бинонинг қурилиши билан биргаликда турли хил замонавий ахборот техналогиялари ҳам жорий этилган. Жумладан, туман бўйича хавфсиз ҳудуд концепсияси доирасида ситуацион марказ ташкил қилинган. Ушбу тизим бевосита бўлимдан криминоген ва аҳоли гавжум жойларни онлайин режимда видео кузатувини олиб бориш имкониятига эга.

Бундан ташқари ушбу бинода фуқароларнинг хорижга чиқиш учун биометрик паспортлари билан 2021 йил 1 январь кунидан бошлаб ID- карта билан расмийлаштирилишини рўйхатларга қўйиш ва бошқа паспорт тизимлари билан боғлиқ бўлган шароитлар яратилган.

Ходимларга қулайлик яратиш мақсадида вазирлик раҳбарияти томонидан Ички ишлар бўлимига 3 дона яъни “Жентра”, “Нексия-3” ва “Дамас” автомашиналари ажратилди.

Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати 

Text to speech