Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш-бош мақсадимиз!
Жорий йилнинг 20 июнь куни Гулистон шаҳар ИИО ФМБ томонидан Гулистон шаҳар Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ва USAIDнинг Ўзбекистондаги суд-ҳуқуқ ислоҳоти бўйича Дастури билан ҳамкорликда “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги ва “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунлари ҳамда гендерга доир қонунчиликка оид билимларни мустаҳкамлаш ва улардан аҳоли билан иш олиб бориш жараёнида фойдаланиш методикасини шакллантириш ва бунда ўзаро ҳамкорликни ташкил этишга қаратилган семинар-тренинг бўлиб ўтди.
Шунингдек, Гулистон шаҳар ИИО ФМБ Хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектори лейтенант М.Б.Омонова томонидан тренинг иштирокчилари тазйиқ ва зўравонлик ҳолатларининг олдини олиш, уларни аниқлаш ва уларга чек қўйиш чора-тадбирларининг умумий ва якка тартибдаги чора-тадбирларга таснифланиши, ҳимоя ордерини бериш ва жабрланувчини Реабилитатция марказларига жойлаштириш тартиблари тўғрисида маълумотлар бериб, иш жараёнида юзага келаётган муаммолар ҳамда ҳамкорликда аҳамият қаратиш лозим бўлган жиҳатлар амалий мисоллар билан тушунтириб берилди.
Семинар-тренинг сўнгида Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилишга доир видеороликлар тақдим этилиб, иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.
Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати.