12 Май 2021 йил 742

Ходимга қилинган тухмат фуқарога қимматга тушди.

2021 йил 12 апрель куни соат 09:50ларда, фуқаро К.Д Сайхунобод тумани ҳудудида “Н” ва “С” исмли ЙҲХБ ходимлари урганлиги ҳолати юзасидан Сайхунобод туман Тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилганлиги тўғрисида ҳабар келиб тушган.

Ҳолат юзасидан ўрганилганида, Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ катта инспектори катта сержант Б.Н ҳамда Сирдарё вилояти ИИБ ППХ ва ЖТСБ инспектори сафдор Х.Й 2021 йилнинг 11 апрель кунидан 12 апрель кунига қадар Сайхунобод тумани “Ўрикзор” маҳалласи ҳудудида жойлашган “Сайхун” блок постига суткалик хизматга жалб этилиб, хизмат кийимида, ҳушёр холатда соат тахминан 20:30ларда А-373 автомобиль йўлининг 58 км.да хизмат олиб бораётган вақтларида “Сайхунобод тумани Мустақиллик кўчасидан Сайхунобод тумани Иттифоқ маҳалласи” йўналиши бўйича ҳаракатланиб келаётган ҳайдовчи К.Д бошқарувида бўлган “ВАЗ-2106” русумли автомашинасини тегишли тартибда тўхтатиб, ҳайдовчига ўзини таништириб, автомашинани бошқариш ҳуқуқини берувчи хужжатларни олиб кўздан кечирган вақтида, ҳайдовчидан спиртли ичимлик хиди анқиб турганлиги сабабли ходимлар томонидан ҳайдовчини тиббий кўрикдан ўтиш учун таклиф қилишган.

Сирдарё вилояти наркология диспансерининг маълумотномасига кўра, ҳайдовчи К.Д “алкогол мастлик ҳолати”да эканлиги кўрсатилган.

Шундан сўнг, ҳайдовчи К.Дга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, ҳайдовчига тегишли бўлган “ВАЗ 2106” русумли автомашина Сайхунобод тумани ҳудудида жойлашган жарима майдончасига жойлаштирилган.

Мазкур ҳолат, Сирдарё вилояти ИИБ томонидан назоратга олиниб, ҳолат юзасидан масъуллар томонидан хизмат текшируви ўтказилиб, тасдиқланган хизмат текшируви хулосаси якунига кўра тўпланган хужжатларда фуқаро К.Днинг ҳаракатларида Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 40-моддаси (Тухмат)да кўрсатилган ҳуқуқбузарлик аломати мавжуд бўлганлиги учун ЖИБ Сайхунобод тумани судига қонуний чора кўришлик учун юборилган.  

Жиноят ишлар бўйича Сайхунобод туман суди томонидан ҳуқуқбузар К.Дга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 40-моддаси (Тухмат)да назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этганлиги учун базавий хисоблаш миқдорининг 3 (уч) баробари миқдорида яни 735.000 сўм миқдорида жарима жазоси тайинланди.

Text to speech