2 Июн 2020 йил 299

Хизмат итлари ёрдамида бир қанча жиноятлар иссиқ изида фош этилмоқда.

Кинология хизмати ва унинг қуйи тизимидаги кинология гуруҳлари томонидан вилоят худудида содир этилаётган жиноятларни “иссиқ изи”дан фош этиш борасида кинология хизмати томонидан вилоят ИИБ ҳамда шахар-туман ИИБ навбатчилик қисмларидаги тезкор-тергов гурухлари билан доимий равишда хамкорликда жиноят жойларига чиқилиб, ушбу жиноятлар фош этилишида хизмат итларининг иштироки таъминланиб келинмоқда.

Жорий йилнинг 01 май кунидан 30 июн кунида қадар бутун республикамиз миқёсида кенг қамровда ўтказилаётган “Қорадори-2020” профилактик-тезкор тадбирининг 1-босқичини самарали ташкил этиш юзасидан вилоят ППХ ва ЖТСБ Кинология хизмати томонидан малакали кинолог ходимлардан иборат  5 та тезкор гурух ташкил этилди.

Уларга жами 10 нафар кинолог ходимлар ва 10 бош хизмат итлари жалб этилди. Гурухлар ва сохавий хизматлар билан ҳамкорликда май ойининг 28-кунига қадар жами 8 та таркибида гиёхвандлик моддаси бор бўлган экинлар экиш билан боғлиқ, 2 та гиёхванд моддалар билан боғлиқ жиноятлар фош этилди.

Республикамиз худудига қўшни давлатлардан ноқонуний равишда қурол-яроғ, портловчи ва гиёхванд моддалар, диний мазмундаги варақалар ва бошқаларни контрабанда йўли билан олиб кирилишига йўл қўймаслик, шунингдек, жиноий гурухлар ва экстремистик оқимларга мансуб бўлган шахслар кириб келишларининг олдини олиш мақсадида вилоят худудида фаолият кўрсатаётган мунтазам ЙПХ масканлари ва блок-чегара-тўсиқ постларда кинолог ходимлар ва уларга бириктирилган “портловчи” ва “гиёхванд” моддаларни қидириб топиш йўналиши бўйича ўргатилган хизмат итлари билан хизматга жалб этилди.

Шу билан бир қаторда хизмат итларининг соғлиги ва хизмат самарадорлигини яхшилаш мақсадида Сирдарё вилояти Гулистон шахар ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими ходимлари билан хамкорликда ветеринария профилактик ишлар олиб борилмоқда. Кинология хизматидаги жами хизмат итлари қутириш, ўлат касалликларига қарши профилактик эмлашдан тўлиқ ўтказилди.

  Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech