15 Март 2023 йил 336

Ҳайвонот дунёсига зарар етказган шахслар аниқланди.

Табиат ресурслари вазирлиги Сирдарё вилояти бошқармаси, вилоят прокуратураси, Ички ишлар ва Миллий гвардия органлари ҳамкорлигида назорат рейд тадбири ўтказилди. Тадбир давомида Сирдарё вилояти Сардоба сув омборидан фуқаролар С.Қ ва Ш.Э лар томонидан 2023 йил 13 март куни соат 22:00дан 14 март соат 2:30га қадар вақт оралиғида ўзларига тегишли бўлган 2 дона резина қайиқ, 4 дона эшкак ва 4 дона узунлиги 320 метр бўлган тақиқланган балиқ тутиш қуроли, яъни лескали тўр ёрдамида жами 6 турдаги 388 дона балиқларни ноқонуний равишда овлаганлик ҳолати аниқланди. Содир этилган ҳуқуқбузарлик ҳолати юзасидан ҳуқуқбузарларга нисбатан ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳайвонот дунёсига етказилган 105 миллион 870 минг сўм зарар миқдори белгиланди.

Мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Text to speech