18 Феврал 2021 йил 308

“Хавфсиз маҳалла” тизимини вилоят ҳудудида тажриба тариқасида жорий этиш, унинг афзаллик тарафлари, самарали жихатлари ҳамда ишлаш механизми тўғрисида семинар бўлиб ўтди.

Сирдарё туман «Истиқбол» маҳалласи ҳудудида Сирдарё вилоят ҳокими Ғ.Ғ.Мирзаев раислигида ўтказилган семинарда вилоятнинг барча 4 та сектор раҳбарларига “Хавфсиз маҳалла” тизимини вилоят ҳудудида тажриба тариқасида жорий этиш, унинг афзаллик тарафлари, самарали жихатлари ҳамда ишлаш механизми тўғрисида тушунчалар бериб ўтилди.

Семинарда “Хавфсиз маҳалла” мезонлари сифатида “хавфсиз кўча”, “хавфсиз хонадон”, “хавфсиз оила” тамойилларини жорий этиш орқали,  жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш,  раҳбар ҳодимларни криминоген вазияти оғир бўлган ҳудудларга масъул сифатида бириктириш йўли билан турли бюрократик тўсиқларни олиб ташлаш, уларни халқимизга янада яқинлаштириш, ҳудудлардаги “ҳуқуқ тартибот масканлари” фаолиятини такомиллаштириш, халқимиз осойишталигини таъминлашда “ижтимоий профилактика” тизимини кенг жорий этиш кабилар устувор вазифа сифатида белгиланди.

“Ижтимоий профилактика” тизимининг афзаллик томони сифатида, ушбу тизим орқали ҳудудларда жиноятчилик олди олиниши билан бир вақтда, уларнинг иқтисодий кўрсаткичлари ҳам кўтарилиши, аҳоли бандлиги таъминланиши, атроф-муҳит ободонлаштирилиши кўрсатиб ўтилди.

Раҳбар ҳодимларни криминоген вазияти оғир бўлган ҳудудларга бевосита бириктириш орқали, фуқаролар ва давлат органлари ўртасида бюрократик тўсиқларни олиб ташлаш, шу йўл билан жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олишда шахсий маъсулиятни янада ошириш кўзда тутилди.

Бундан ташқари юқоридаги тамойилларнинг ишлаш механизми Сирдарё тумани “Истиқбол” маҳалласи мисолида кўрсатиб ўтилиб, ушбу тизимни вилоят ҳудудига кенг жорий этиш истиқболлари муҳокама этилди.

Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech