18 Декабр 2020 йил 354

Харбий қисм ва муассасаларда хизмат қилаётган аёл ходималар ўртасида ўтказилган мусобақада Сирдарё вилоят ИИБ жамоаси ғолиб бўлди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 февралдаги "Хотин-қизларни қуллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари туғрисида"ги Фармони ижросини таъминлаш ҳамда харбий хизматчиларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш, улар орасида соғлом рақобатни шакллантириш мақсадида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Сирдарё вилоят Кенгаши томонидан жорий йилнинг 18 декабрь куни харбий кисм ва муассасаларда хизмат қилаётган аёл ходималар ўртасида спортнинг "волейбол" тури буйича "Иттифок кубоги" спорт мусобақасида Сирдарё вилояти ИИБ терма жамоаси фахрли биринчи ўринни эгаллади.

Text to speech