6 Апрел 2021 йил 318

Халқ ишончини оқлаш энг биринчи вазифамиз

Сайхунобод туман Ички ишлар бўлими томонидан жамоат тартибини сақлаш, жиноятчилик ва хуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, содир этилган жиноятларни фош этиш борасида  2021 йил 3 ой давомида бир қатор тезкор-профилактик тадбирлар олиб борилиб, туман  худудида 10 та оммавий тадбирлар тинч ва осойишта ўтказилиши таъминланди.

Жиноятчилик ва хуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш юзасидан ўтказилган тезкор профилактик чора-тадбирлар натижасида 12 та маҳаллаларда олдини олиши лозим бўлган жиноятлар содир этилишига йўл қўйилмади.

Профилактик тадбирлар давомида:

Йўл ҳаракати хавфсизлиги гуруҳи томонидан 3060 та, Миграция  ва фуқароликни расмийлаштириш гуруҳи томонидан аниқланган 46 та, Ҳуқуқбузарлик профилактика бўлинмаси томонидан ҳуқуқбузарлик содир этганлиги учун 704 та хуқуқбузарликлар юзасидан маъмурий жазо чоралари қўлланилди.

337 нафар хуқуқбузар профилактик ҳисобга олиниб, профилактик тадбирлар натижасида тузалиш йўлига кирганлиги сабабли 67 нафари профилактик ҳисобдан чиқарилди ва 10 нафари доимий иш билан таъминланди.

Шунингдек, туманнинг Гулбулоқ, Ўзбекистон, Бахмалсой ҳудудида ўғирлик, фирибгарлик ва йўл-транспорт ҳодисаси билан боғлиқ жиноятлар содир этилиши кузатилмоқда. Ушбу турдаги жиноятларнинг содир этилишига олиб келган сабаб ва шароитлар ўрганилганда, ўғирлик жиноятлари фуқаролар томонидан мол-мулкларини қаровсиз қолдириши, фирибгарлик жиноятларида ҳуқуқий оқибатларини тушунмасдан фуқаролар билан мулкий муносабатларга (ишга, ўқишга киргизиш, қимматбаҳо буюмлар олиш-бериш, интернет сайтларида ютуқли ўйинлар ўйнаш)  киришганда ўз мулкини ишониб топшириши, пластик карталардаги шахсий маълумотларини бошқа фуқароларга ошкор қилиши натижасида фирибгарлар тузоқига тушиб қолмоқда.

Бундан ташқари, COVID-19 касаллиги кенг тарқалганлигини инобатга олиб, фуқаролар орасида тушунтириш ишларини олиб борилишига қарамасдан фуқаролар томонида карантин қоидаларига риоя этилмаганлиги аниқланиб 146 та карантин қоидаларини бузиш ҳолатлари аниқланиб ҳуқуқбузарларга нисбатан тегишли чоралар кўрилди.

 Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech