6 Январ 2021 йил 255

Гулистонда Нексия зовурга тушиб кетди.

Гулистон шаҳар ИИО ФМБдан тушган хабарга кўра 2021 йилнинг 04 январь куни соат 21:05 ларда 1974 йилда туғилган хайдовчи П.Ш. ўзига тегишли бўлган Нексия русумли, 20W 729 DA давлат рақам белгили автомашинасини Гулистон тумани Зарбдор МФЙ худудида бошқариб кетаётиб рул бошқарувини йўқотиши натижасида зовурга тушиб кетган.

Натижада хайдовчи олган тан жарохатлари бўйича Гулистон шаҳар тез тиббий ёрдам бўлимига мурожаат қилган.

Хозирда содир бўлган йўл-транспорт ходисаси бўйича суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ Ахборот хизмати

Text to speech