4 Ноябр 2020 йил 295

Гулистонда Нексия хайдовчиси она-бола пиёдани уриб юборди.

2020 йил 3 ноябрь куни соат 19:00 да Гулистон шаҳар ИИО ФМБга тушган хабарга кўра, Гулистон шаҳар Аҳиллик МФЙ худудидан ўтувчи Ўзбекистон шох кўчасида фуқаро Т.Х ўзига тегишли бўлган Нексия-2 русумли 25К929DA давлат рақам белгили автомашинасини бошқариб кетаётиб йўлнинг ўнг томонидан чап томонига харакатланиб ўтаётган фуқаро Р.У. ва Ю.Ф ларни уриб юбориб ЙТХ содир этган.

Натижада фуқаро Р.У Чап умров суяги ўрта учлигидан ёпиқ синиб силжиши ташхиси билан Гулистон шаҳар шифохонасига ётқизилган.

Холат юзасидан Гулистон шаҳар ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ Ахборот хизмати

Text to speech