30 Август 2022 йил 501

Гулистонда 2 нафар аёлларни Россия Федерациясида фоҳишалик қилишлари мақсадида пуллаётган аёл қўлга олинди.

Сирдарё вилояти ИИБ ходимлари томонидан 2022 йил 22 август куни олиб борилган тезкор тадбир давомида 1978 йил Жиззах вилоятида туғилган, Мирзаобод туманида яшовчи фуқаро М.Р ўзининг танишлари 1986 йилда туғилган, фуқаро Д.Н ҳамда 1991 йилда туғилган К.К ларни Тошкент халқаро аэропорти орқали, Россия давлатига жўнатишлик учун электрон чипта расмийлаштириб, фоҳишалик ишларида ёллаб, жўнатаётган вақтида Гулистон шаҳар ҳудудидан ўтган М-34 йўлининг Гулистон-Тошкент йўналишида тезкор тадбир иштирокчилари томонидан далилий ашёлар билан қўлга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Гулистон шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан фуқаро М.Р ва бошқаларга нисбатан Ўз.Рес ЖКнинг 135-моддаси 2-қисми “б е,з” бандлари билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech