26 Октябр 2020 йил 287

Гулистон туманида USAIDнинг ҳуқуқий ислохатлар дастури доирасида "Ўзбекистон қонунчилигида гендер тенглиги ва хотин-қизлар ҳуқуқлари-кафолатлари" мавзусида семинар тренинг бўлиб ўтди.

"Ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш ва хизмат фаолиятини такомиллаштириш ойлиги" давомида Сирдарё вилояти Гулистон туманида USAIDнинг ҳуқуқий ислохатлар дастури доирасида "Ўзбекистон қонунчилигида гендер тенглиги ва хотин-қизлар ҳуқуқлари кафолатлари" мавзусида семинар тренинг бўлиб ўтди. Семинарни Гендер масалалари бўйича мутахассислар Д.Реимбаева ва Н.Нурмухаммедовалар олиб боришди. Семинарда туман Махалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари М.Мустафақулова, мутахассиси Д.Анаркулова, туман ИИБ ХПБ ХКМБ катта инспектори катта лейтенант Л.Сайдалиева ва тумандаги 25 та махаллаларнинг раис ўринбосарлари иштирок этишди. Семинарда Ўзбекистон Республикасида 2019 йилнинг 2 сентябрда қабул қилинган "Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари" ҳамда "Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Қонунларнинг мазмун моҳияти бўйича тушунчалар берилди. Семинар савол жавобларга бой, қизиқарли бўлиб ўтди. Семинар иштирокчиларига мавзуга доир қўлланма ва буклетлар тарқатилди. Ушбу семинар тренинг келгусида туманда аёлларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва гендер тенгликни таъминлаш соҳасидаги фаол саъй-ҳаракатларни давом эттиришда муҳим ахамият касб этади.

Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech