12 Октябр 2020 йил 321

Гулистон туманида ЙТХ содир бўлди.

2020 йил 11 октябр куни соат 15:20да Гулистон тумани, Зарбдор МФЙ ҳудудидан ўтувчи Гулистон-Деҳқонобод 4R-26 автойўлининг 4-км.да бошқариб бораётган, Ҳайдовчи хавфсизлик камарини тақган,   1963 й.т., Гулистон тумани, Мевазор МФЙда яшовчи Ю.М. ўзига тегишли, жигар ранг, Нексия русумли, 20G418CА д.р. белгили автомашинасини ўзи билан бир йўналишда олдинда ҳаракатланиб кетаётган, 1965 й.т., Гулистон шахар Дўстлик қўрғонида яшовчи, А.О.га тегишли, қизил рангли, муравей русумли, транспорт воситасини қувиб ўтаётган вақтида рўпарасидан келаётган, ҳайдовчи  1963 й.т., Гулистон тумани, Мевазор МФЙда яшовчи, М.С. бошқарувида бўлган тегишли оқ рангли 20W227CA нексия русумли, автомашинасининг ўнг қанот қисмига урилиши натижасида, 20 W 227 CA русумли нексия автомашинаси йўлнинг чап томонида, қарама-қарши томонда ҳаракатланиб келаётган муравей транспорт воситасини уриб юборган.

Натижада: Ҳайдовчи хавфсизлик камарини тақган, 1973 й.т., Оқ олтин тумани, А.Навоий МФЙда яшовчи, Э.Э. бошқарувида бўлган кулранг, Нексия-2 русумли 20Н000766 д.р. автомашина билан тўқнашиб, ЙТҲ содир этган.            

Натижасида: Муравей ҳайдовчиси А.О “бурун суяги синиши, бош йиртилиши жароҳати, травматик шок ўрта оғир жароҳати” ташхиси билан РШТЁИМ СВФнинг жонлаштириш бўлимига ётқизилган.

Ҳолат юзасидан Гулистон туман ИИБ ТБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ Ахборот хизмати

Text to speech