27 Май 2021 йил
567
Гулистон туманида анор кўчатлари тагидан 19 туп кўкнори гиёҳвандлик ўсимлиги аниқланди.
2021 йил 04 май куни Гулистон тумани ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган “Қора дори - 2021” профилактик-тадбири давомида, 1960 йилда туғилган, Гулистон туманида яшовчи, Х.Шнинг яшаш хонадони кўздан кечирилганда, яшаш уйи томорқасида анор кўчатлари тагида бўйи 20-65 см бўлган 19 туп кўкнори гиёҳвандлик ўсимлигини экиб, парваришлаб ўстираётганлиги аниқланиб, ашёвий далил тариқасида олинган.
Мазкур холат юзасидан Гулистон тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Х.Ш га нисбатан Ўз.Рес. ЖКнинг 270-м 1-қ билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати