11 Август 2020 йил
1893
Гулистон туманида аянчли ЙТҲ содир бўлди.
2020 йил 10 август куни соат 09:55 ларда Гулистон тумани А.Навоий МФЙ ҳудудидан ўтган 4Р-27 автомобил йўлининг 20 кмда фуқаро Н.Ш ўз бошқарувидаги Нексия-2 автомашинасида Гулистон-Дехқонобод йўналиши бўйича бошқариб кетаётиб рул бошқарувини йўқотиб, қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган фуқаро А.Ш. бошқарувидаги Нексия-2 русумли автомашинанинг олд ўнг томонига бориб урилиб ЙТХ содир этган.
Натижада йўловчи Ў.С. олган тан жароҳатлари оғирлигидан вафот этган. Хайдовчи Н.Ш ва йўловчилар П.Г. ва Ҳ.О лар тан жарохати олиб шифохона жонлантириш бўлимига ётқизилган.