18 Январ 2021 йил 345

Гулистон тумани ИИО Пробация гуруҳида жазо ўтаётган назорат остидаги шахслар билан профилактик суҳбат ўтказилди.

Гулистон тумани ИИБ бошлиғи подполковник А.Д.Файзиев ҳамда Гулистон тумани прокурори адлия кичик махлаҳатчиси Б.О.Бердиевларнинг ташаббуси билан Гулистон тумани Дўстлик МФЙда жойлашган 13-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактаби биносида Гулистон тумани ИИО Пробация гуруҳида жазо ўтаётган назорат остидаги шахслар билан профилактик суҳбат ўтказилди.

Йиғилашда Гулистон тумани прокурори назорат остидаги шахсларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 07 ноябрь кунидаги “Жиноят ижроя қонунчилигини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4006-сонли қарори билан таништириб ўтилиб, мамлакатда жазони ижро этиш тизимини такомиллаштириш, маҳкумларнинг хуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари химоясини таъминлаш, қайта жиноят содир этилишини олдини олиш мақсадида, уларни аҳлоқан тузатиш бўйича тарбиявий ишларнинг самарадорлигини ошириш юзасидан комплекс чора-тадбирлар амалга оширилаётганлиги, шу билан бирга, жиноят-ижроя амалиётини ўрганиш натижалари махкумларнинг хуқуқларига риоя этиш, уларнинг шаъни ва қадр-қиммати ҳурмат қилинишини, келгусида жамиятда ижтимоий мослашиш учун аҳлоқан тарбиялаш ва меҳнатга ўргатишнинг шаффоф ва янада самарали хуқуқий механизмларини жорий этиш зарурлигини маълум қилди. Барча назорат остидаги шахсларни қайта жиноят содир этмаслиги юзасидан расмий огоҳлантирилди. Уларнинг оилавий шароити ва уларни қийнаб келаётган муаммолари ўрганилди, қизиқтирган саволларга хуқуқий маслаҳатлар берилди. Жазо ўтаётган назорат остидаги шахслар орасида мехнатга виждонан муносабатда бўлган, тузалиш йўлига кирган 10 нафар махкумларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 73-моддасига асосан жазодан шартли равишда жазодан озод қилиш ва жазо ўташдан бўйин товлаган 2 нафар назорат остидаги шахсларга нисбатан ЖКнинг 46-моддаси 4-қисмига асосан жазонинг бошқа оғирроқ турдаги жазога алмаштирилиши тўғрисида шу куннинг ўзида Жиноят ишлари бўйича Гулистон тумани судига Гулистон тумани ИИБ бошлиғининг тақдимномаси киритилиши таклиф қилинди.

Гулистон тумани ИИБ бошлиғи йиғилишда иштирок этаётган барча назорат остидаги шахслар қайта жиноят содир этмаслиги юзасидан огоҳлантирилиб, аҳлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланганларга мехнатга виждонан ёндошиши, ишга ўз вақтида келиб кетиши, иш жойини сабабсиз ташлаб кетмаслиги, иш берувчи томонидан мехнат шартномаси бекор қилинган тақдирда дарҳол Гулистон тумани ИИО Пробация гуруҳи ходимларига хабар беришини, озодликни чеклаш жазоси ўтаётган назорат остидаги шахсларга суд хукм ва ажримида кўсатилган вақтларда яшаш жойини ташлаб кетмаслиги, уларга кўйилган таъқиқ ва мажбуриятларга тўлиқ амал қилиши суд хукм ва ажримларидан тўғри хулоса чиқаришини айтиб, назорат остидаги барча шахсларга жазо ўташ тартиб қоидалари тўлиқ тушунтирилди.

 Гулистон тумани ИИО Пробация гурухи

 

Text to speech