19 Сентябр 2022 йил 299

Гулистон тумани ИИБ ходимлари ўртасида спортнинг «САМБО» тури бўйича мусобақа ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги ПФ-6099-сон «Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш шунингдек, Ички ишлар вазирлигининг 2022 йил 7 центабр кунидаги 10 центабр кунидан 10 октябрь кунига қадар «Касбий тайёргарлик ойлиги»ни ўтказиш тўғрисидаги 198-сонли фармойишига асосан ходимларни касбий ҳамда жисмоний ва жанговар тайёргарлигини янада ошириш, билим кўникма ва малакаларини юксалтириш орқали уларнинг ўз касбининг етук мутахассисларига айлантириш, ҳар қандай шароитда давлат ва халқ манфаатларига хизмат қиладиган, ватанпарвар, миллий қадриятларга содиқ баркамол шахс сифатида тарбиялаш ишларни янада кучайтириш, шунингдек ички ишлар органлари ходимлар ва уларнинг оила аъзолари ўртасида соғлом турмуш тарзини камол топтириш мақсадида 2022 йилнинг 19 центабр куни «КАСБИЙ ТАЙЁРГАРЛИК ОЙЛИГИ» муносабати билан Гулистон тумани ИИБ ходимлари ўртасида спортнинг «САМБО» тури бўйича мусобақа ўтказилди.

Гулистон тумани болалар ва ўсмирлар спорт мажмуаси ёпиқ спорт залида спортнинг «САМБО» тури бўйича мусобақаси ўтказилиб, мусобақа учта вазн тоифасида яъни 75,80 кг ҳамда 90 кг ва ундан ортиқ вазн тоифалари бўйича ўтказилди. Мусобақа тафсилотларга бой ва жуда қизғин тарзда ўтказилиб, 75 кг гача бўлган вазн тоифасида туман Гулистон тумани Ички ишлар бўлими Жамоат хавфсизлиги хизмати Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаси профилактика инспектори лейтенант Нарзиқулов Элёр Баҳромович ўз вазн тоифасида барча рақибларини енгиб ғолиб бўлди. Унинг рақиблари билан беллашиш вақтида самбо усулларидан усталик билан фойдаланиши тадбир иштирокчилари олқишларига сабаб бўлди. 80 кг гача вазн тоифасида татамига кўтарилган туман Гулистон тумани Ички ишлар бўлими Жамоат хавфсизлиги хизмати Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаси профилактика катта инспектори капитан Асадов Шерзод Абдумўмин ўғли ҳам ўзининг чаққонлиги ҳамда жисмонан бақувватлиги билан томошабинлар эътирофига сабаб бўлди ҳамда ўз вазн тоифасида барча рақибларини енгиб ғолибликни қўлга киритди. 90 кг ва ундан ортиқ вазн яъни мутлақ оғир вазн тоифасида татамига чиққан мусобақа иштирокчилари орасида ўзининг ҳаракатлари алоҳида ажралиб турган туман Гулистон тумани Ички ишлар бўлими Жамоат хавфсизлиги хизмати Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаси профилактика инспектори катта лейтенант Қурванбаев Жамшид Сарибоевич рақиблари устидан мутлақ ғолибликни қўлга киритиб оғир вазн тоифасида 1-ўринни қўлга киритди.Мусобақа сўнгида ғолибларга туман ИИБ бошлиғининг 1-даражали диплом ва медаллари, эсдалик совғалари топширилди.

Text to speech