26 Май 2022 йил 266

Гулистон тумани ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбарининг кубоги учун спорт мусобақалари ўтказилди.

Давлатимиз раҳбари томонидан спорт таълимини яхшилаш, иқтидорли спортчиларни саралаш ва уларнинг захирасини яратиш ҳамда малакали мураббийларни тайёрлаш бўйича берган топшириғига асосан Гулистон туманида 3-сектор раҳбари кубоги спорт мусобақалари бўлиб ўтди.

Ташкил этилган мусобақада туман ҳудудида жойлашган 10 га яқин маҳаллаларда истиқомат қиладиган 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар спортнинг оммавий турларида ғолиблик учун баҳсларга киришишди.

Жумладан жамоавий тарзда ўтган футбол, волейбол, ҳамда якка тартибдаги бокс, шахмат-шашка, беллашувлари қизғин ва муросасиз руҳда кечди.

Ўтказилган мусобақада спортнинг волейбол турида Чортоқ маҳалласи ёшлари ғолибликни қўлга киритган бўлса, футбол баҳсларида Ибрат маҳалласи жамоасига етадиган рақиб топилмади.

Шунингдек, якка тартибда ўтган шахмат-шашка баҳсларида Бешбулоқ маҳалласи ёшлари устунликка эришди. Ажойиб куй қўшиқлар тараннум этган концерт дастури билан давом эттирилган тадбир давомида спорт мусобақаларида фахрли ўринларни қўлга киритган жамоалар ҳамда фаол қатнашган ёшлар 3-сектор раҳбари томонидан диплом ,медаль ва қимматбаҳо эсталик совғалари билан тақдирланишди.

Ёшларимиз орасида бундай мусобақалар ўтказилишдан мақсад ёшларимизни келгусида жиноятчиликка қўл урмаслиги бўш вақтларини спорт билан мазмунли ўтказишлари ҳамда юртимиз байроғини жаҳон ареналарига олиб чиқиш.

Text to speech