7 Октябр 2020 йил 24

Гулистон тумани акушерлик комплексида “чақалоқ савдоси” жиноятини олдини олиш юзасидан тадбир ўтказилди.

2020 йилнинг 05 октябрь куни Гулистон тумани акушерлик комплексининг мажлислар залида, Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш бўйича Сирдарё вилояти ҳудудий комиссиясининг масъул котиби, вилоят ТЭҚКБ Одам савдоси ва ноқонуний миграцияга қарши курашиш бўлими бошлиғи подполковник Д.Н.Хаитов ва шу бўлим катта тезкор вакили майор Б.Ш.Хўжаковлар иштирокида, “Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги 17.08.2020 йилдаги Ўзбекистон Республикаси Қонуни-633-сонли, 2-моддасига асосан, ушбу Қонуннинг моҳиятини ва аҳамиятини етказиш ҳамда Сирдарё вилояти ҳудудида “чақалоқ савдоси” жиноятини олдини олиш юзасидан йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда Гулистон тумани Тиббиёт бирлашмаси шифокорлари ва ходимлари қатнашди.

Йиғилишда вилоят ҳудудий комиссияси масъул котиби, Сирдарё вилояти ИИБ ТЭҚКБ Одам савдоси ва ноқонуний миграцияга қарши курашиш бўлими бошлиғи подполковник Д.Н.Хаитов йиғилиш қатнашчиларига “Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги 17.08.2020 йилдаги Ўзбекистон Республикаси Қонуни-ЎРҚ-633-сонли, ушбу Қонуннинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини тушунтириб, мутасадди ташкилотларни олдида турган вазифалар ва улар томонидан амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар ҳақида ҳамда комиссия олдида турган вазифалар ҳақида тушунча берди.

Шундан кейин, вилоят ҳудудий комиссияси ишчи гуруҳи аъзоси, Сирдарё вилояти ИИБ ТЭҚКБ Одам савдоси ва ноқонуний миграцияга қарши курашиш бўлими катта тезкор вакили майор Б.Ш.Хўжаков сўзга чиқиб, йиғилиш қатнашчиларини чақалоқ савдоси жиноятини олдини олиш, мазкур жиноятга қарши курашиш йўналишида амалга оширилган ишлар  ҳақида маъруза қилди.

Йиғилиш давомида қатнашчилар томонидан саволлар берилиб, ҳудудий комиссия ишчи гуруҳи вакиллари томонидан керакли жавобларини олишди.

 Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech