Гулистон туман ИИБ бошлиғи ташаббуси билан тошқин оқибатларини бартараф этишда қатнашаётган Оқолтин туманида жойлашган харбий қисмда қурбонлик қилинди.
Бу йил халқимиз бошидан оғир синовларни ўтказмоқда. Яратгандан юртимиз тинчлиги, халқимиз фаровонлигини сўраб, юртимизни турли хил табиий офатлардан асрашлигини, коронавирус инфекциясидан мамлакатимиз тезроқ қутулишлигини ҳамда Сардоба сув омборида юз берган фалокат оқибатларини бартараф этишда қатнашаётган хашарчиларга, харбийларимизга куч-қувват ва соғлик сўраб Гулистон тумани ИИБ бошлиғи ташаббуси билан тошқин оқибатларини бартараф этишда қатнашаётган Оқолтин туманида жойлашган харбий қисмда қурбонлик қилинди.
Халқимиз бошига тушаётган бу кўнгилсиз ҳолатлар Яратганнинг бизга берган синовидир. Уни мардонавор енгиб ўтиш, олдимизда турган муаммоларни имкон қадар тезроқ ҳал этиш учун Муҳтарам Президентимиз бошчилигида барча бирдек ҳаракат қилмоқда.
Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати